Мигрантлар учун рус тили ва тарихидан имтиҳон тартиби ўзгаради
- 09.01.2021 15:56
- 58
- Хориж

Россияда яшаш ва ишлаш истагидаги чет элликлар учун рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳон топширишнинг янги қоидалари ўрнатилади. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар беришича, имтиҳонларнинг мураккаблик даражаси чет эл фуқаросининг мамлакатда бўлиш мақсадига боғлиқ бўлади.
Ушбу тартиб Дума томонидан қабул қилинган ҳукумат қонунида белгиланган.
Ҳозирги вақтда Россиянинг ҳудудий бошқаруви ушбу имтиҳонни ўтказувчи таълим муассасалари рўйхатини ҳамда имтиҳонни ўтказиш тартиби ва шаклини белгилаш ҳуқуқига эга. Янги қонунга мувофиқ, имтиҳонлар расмий рўйхатга киритилган таълим муассасалари томонидан ўтказилиб, тегишли сертификат берилади.
Шу билан бирга, сертификатнинг амал қилиш муддати уни олиш мақсадига боғлиқ бўлади. Масалан, вақтинчалик яшаш ёки ишлаш учун рухсатнома олиш истагидаги чет эл фуқароларига сертификат уч йил муддатга берилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан 180 кун ўтгач кучга киради.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Брюсселдан Самарқандгача
- Кеча, 19:05
- Сиёсат
Огоҳ бўлинг, сув тугаб бормоқда!
- 05/04, 19:05
- Жамият
Китобдан бездираётган бозор адабиёти
- 05/04, 15:37
- Мутолаа