Минскда мухолифат мувофиқлаштириш кенгашининг биргина аъзоси озодликда қолмоқда

Минскдаги Беларусь мухолифати мувофиқлаштириш кенгашининг (МК) етти аъзосидан фақатгина бир нафар аъзоси, Нобель мукофоти лауреати Светлана Алексиевич озодликда қолмоқда. Бу ҳақда 10 сентябрь куни РИА Новости нашри хабар берди.

Бир муддат илгари Беларусь мухолифатининг президентлик сайловлари натижаларидан норози бўлган вакиллари ҳукуматни алмаштириш бўйича мувофиқлаштириш кенгаши тузилганини эълон қилган эди. Мухолифат кенгаши аъзолари улар назарда тутаётган мақсадлар ва усуллар республика конституциясига асосланган ва қонуний эканлигини таъкидламоқда. МКнинг асосий таркибига умумий ҳисобда 75 киши кирган.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, МКнинг Минскдаги аъзолари Мария Колесникова, Максим Знак, Сергей Дилевской, Лилия Власова ҳибсга олинган. Бундан ташқари, Ольга Ковалькова ва Павел Латушко мамлакат ҳудудидан чиқиб кетишга мажбур бўлган.

МК ҳибсга олинган мухолифатчиларнинг зудлик билан озод этилишини ва мамлакат ташқарисига чиқиб кетишга мажбур бўлган аъзоларни, шу жумладан, Светлана Тихановскаяни ҳам республикага муаммосиз қайтиши таъминланишини талаб қилмоқда.