Моҳир ва тажрибали фотосуратчи, устоз журналист Тоҳир Норқулов 77 ёшида оламдан ўтди

Тоҳир Норқулов 1946 йил 6 августда Нарпай туманида туғилган.
Унинг қўлидан фотоаппарат тушмасди. Ҳатто пенсияга чиққандан кейин ҳам севган касбини ардоқлаб, матбуот нашрларига суратли мақолалар тайёрлашда давом этди.

Тоҳир ака ярим аср мобайнида “Зарафшон”, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида самарали фаолият кўрсатди. Самарқанд ва пойтахтимиздаги қатор таҳририятлар билан ҳамкорлик қилди. Ўнлаб газеталарда у киши фотолавҳа тайёрлаб ёритмаган соҳа, ташкилот қолмаган ҳисоб. Шу давргача у кишининг фотоаппаратига муҳрланган суратлар музейларни обод қиладиган даражага етган.

Устоз журналист, қадрдон ҳамкасбимизнинг хотираси қалбимизда мангу яшайди.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими.