Москвадаги кўп қаватли уйларнинг бирида портлаш содир бўлди

29 июнь куни Россия пойтахти Москва шаҳрининг шимолий-шарқ ҳудудида жойлашган аҳоли истиқомат қилувчи кўп қаватли уйларнинг бирида портлаш юз берди. Бунинг оқибатида 70 квадрат метр майдонга тенг тўртта квартира аланга ичида қолди. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш газ сизиб чиқиши оқибатида содир бўлган. Бу ҳақда РИА Новости нашрига Москва шаҳар тезкор хизмат штаб вакили хабар берди.

Тезкор хизмат штаби берган маълумотга кўра, портлаш оқибатида 7 киши жароҳатланган, қурбонлар ҳақида маълумот тақдим этилмади.

ФВВ Москва шаҳар бўлими матбуот хизмати тақдим этган маълумотга кўра, аланга олган бино ичидан 5 киши қутқариб олинган.

Маҳаллий вақт билан соат 14:32 (16:32 – Тошкент вақти)да ёнғин бартараф этилган.

Москва шаҳар прокуратураси матбуот котиби Людмила Нефедова содир портлаш юзасидан Москва шаҳар прокуратураси суриштирув ишларини бошлаганини маълум қилди.