Москвадаги портлаш террорчилик ҳаракати сифатида баҳоланмоқда
Москва марказидаги Кудринская майдонида жойлашган Balzi Rossi ресторани яқинида содир бўлган портлашнинг кўплаб тафсилотлари орадан бир сутка ўтганига қарамай, ҳанузгача ноаниқ қолмоқда.
Миллий аксилтеррор қўмитаси маълум қилишича, ҳодиса жойида аёл қўлбола портловчи қурилмани ишга туширган ва ҳалок бўлган. Уни тўхтатишга уринган қўриқчи ва яна бир киши ҳаётдан кўз юмган.
Сўнгги маълумотларга кўра, яна 21 киши турли даражада жароҳат олган, айримларининг аҳволи оғир.
Россия расмийлари ҳодисани террорчилик ҳаракати деб баҳолаган, аммо ҳужум кимга қарши қаратилгани ҳақида маълумот берилмаган.
Москва мэри Сергей Собянин Россия ҳаво космик кучлари қўмондони, генерал-полковник Александр Чайконинг юбилейи нишонлаш пайтида рўй берган ҳодисани террорчилик акти сифатида квалификация қилди.