Муаммо яширилиши эмас, ҳал қилиниши керак
- 18.09.2025 15:10
- 169
- Самарқанд

Кеча Самарқанд шаҳрида электр энергияси таъминотидаги узилиш ҳақида хабар берилган эди.
Унга муносабат билдирган тизим мутасаддилари ҳолатни техник носозлик билан изоҳлашди.
Аммо "бундай техник" нуқсон фақат Самарқанд шаҳрида эмаслиги ойдинлашмоқда. Жумладан, вилоят адлия бошқармаси электр энегиясидаги узилишлар давлат хизматлари кўрсатишда муаммо бўлаётганини ҳақида хабарлар тарқатмоқда.
Улардан бирида Қўшработ тумани давлат хизматлари марказида электр таъминотидаги узилиш сабабли вақтинча хизмат кўрсатилмаслиги баён қилинган.
Орадан кўп ўтмасдан Иштихон туманида ҳам аҳвол шундайлиги билдирилган.
Уларнинг ҳеч бирида вазият ўнгланиши ҳақида айтилмаган. Бехабарликдан ёмони йўқ.
Шу боис электр энегияси таъминоти билан шуғулланувчи вилоят ташкилотлари муаммони хаспўшламай, уни ҳал қилиш чораларини кўриши керак. Зеро, кичкина ёлғон кейингиларини етаклаб келаверади...
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Муносабат ўрнида
- 33 дақиқа аввал
- Самарқанд
Муаммо яширилиши эмас, ҳал қилиниши керак
- Бугун, 15:10
- Самарқанд
Польша Хитой учун Европага эшигини ёпди
- Бугун, 14:19
- Хориж