Энергетикларга “Дамас” автомашиналари топширилди
- 10.04.2025 13:36
- 113
- Самарқанд

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ қурилиш-монтаж дирекцияси филиали Самарқанд бўлинмасига 5 та, акциядорлик жамиятнинг энергосавдо бўлинмасига 8 та “Дамас” русумли хизмат машиналари топширилди.
Соҳа ходимлари ҳудудлардаги қурилиш ишларининг сифатли олиб борилаётганлиги ҳамда электр энергиясидаги мавжуд қарздорликларнинг бартараф этилиши, талон-торож қилинишининг олдини олишда фаоллик кўрсатганликлари учун шу тарзда рағбатлантирилди.
Аввалроқ, яъни Наврўз умумхалқ байрами арафасида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Самарқанд ҳудудий филиали тасарруфидаги электр таъминотларига 10 дона “Дамас” русумли автомашина ва 3 дона "Исузу" русумли махсус техникалар топширилган эди.
Теглар:
электр таъминоти
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ишсизлик муаммосига ечим хорижга кетишми?
- Кеча, 18:01
- Иқтисодиёт
Сувни тежашни қачон ўрганамиз?
- Кеча, 13:03
- Қишлоқ хўжалиги