Муайяна Хўжаева: «Ҳали ёзилмаган мақолаларим кўп»

"Овози Самарқанд" газетаси бош муҳаррири Баҳодир Раҳмонов билан биргаликда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Муайяна Хўжаева хонадонига бордик ва 80 ёшни қаршилаётган устоз ҳамкасбимиз билан суҳбатлашиб қайтдик.

Опани бугунги байрам билан табрикладик. Опа "Овози тожик"даги ижодий фаолияти, Фарида Абдураҳимова, Муқаддас Абдусаматова билан ижодий ҳамкорлиги, дўстлиги, Самарқандда тожик тилида газета ва телекўрсатувлар очиш жараёнидаги иштироки ҳақида ҳавас билан гапириб берди. Биз тажрибали журналистдан кўп сабоқлар олдик.

- Келганларинг учун раҳмат, - деди Музайяна ая. - Анча ёшардим, қандли диабетим ҳам билинмай қолди. Ҳали тетикман, таҳлилий мақолалар ёзиб, таҳририятга жўнатаман.

Бу гаплар бизга ҳам қувонч бағишлади.

Ф.Тошев.