Мудҳиш ЙТҲ оқибатида 19 ёшли қиз вафот этди
Жорий йилнинг 19 май куни соат 13:30 ларда Бухоро вилояти Қоракўл тумани ҳудудидан ўтган 4R-76 “Қоракўл-Янгибозор-Жиғачи” автомобиль йўлининг 7-километрида ҳайдовчи - 1989 йилда туғилган М.Ж. (эркак) “Нексия” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқараётиб, олдинда кетаётган автомобилни қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиқиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи - 1981 йилда туғилган Н.Т. (эркак) бошқарувидаги “Ласетти” русумли транспорт воситасининг олд қисмига урилиб, ЙТҲ содир этган.
Оқибатда “Нексия” русумли транспорт воситаси олди ўриндиғида ўтирган йўловчи - 2001 йилда туғилган З.Н. (қиз бола) оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
Ушбу автомобиль ҳайдовчиси М.Ж. ва йўловчиси - 1979 йилда туғилган С.А. (аёл) тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Қоракўл тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар берди ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.