Муҳиба Бобобекова: Ваколатидан тўлақонли фойдаланмаётган депутатимиз йўқ

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вилоят кенгаши раиси Муҳиба Бобобекованинг газетамиз саволларига жавоби:

1. Бошланғич партия ташкилотларимиз сони 2014 йилда 414 тани, аъзолар сони 13515 нафарни ташкил этган бўлса, 2019 йил 1 июль ҳолатида бошланғич партия ташкилотлари 709 тани, партия аъзолари сони эса 38549 нафарни ташкил қилмоқда.

Вилоятимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 2, халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашида 9, туман (шаҳар) Кенгашларида эса 90 нафар депутатларимиз фаолият олиб бормоқда.

Биз сиёсий фаолият самарадорлигини ошириш учун янги шакл ва услубларни излаб топишга ҳаракат қиляпмиз. Хусусан, маҳаллаларда бошланғич партия ташкилотлари ва депутатлар ҳамкорлигида қўшма қабуллар уюштираяпмиз. Спорт майдончаларига оилаларни жалб қилиб, жисмоний тарбиянинг оммавийлигини ошириш чораларини кўраяпмиз. Вилоятимиздаги 12 та мактабгача таълим муассасасида ҳомийларни жалб этган ҳолда шахмат-шашка майдончалари қурилди.

“Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган фуқаролар билан ишлаш, уларни фаол ҳаёт тарзига қайтариш, таълим олиш, касб ўрганишга жалб этиш, бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида ҳамкор ташкилотлар кўмагида 100 га яқин фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

2. Бу борада ҳам партиямиз томонидан самарали ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳиятини кенг оммага тушунтириш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида ҳафтанинг сешанба куни “Сиёсий ўқувлар куни” деб белгиланиб, жойларда 540 дан зиёд сиёсий ўқувлар ўтказилди. Унда 13623 нафар фуқаро иштирок этди.

“Адолат - қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида ҳафтанинг чоршанба куни депутатлар ва партия фаоллар томонидан маҳаллаларда аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилиб, бугунги кунгача 395 маҳалла фуқаролар йиғинида 4653 та хонадон ўрганилди.

Аҳолидан келиб тушган мурожаатлар асосан соғлиқни сақлаш, банк кредитлари ва ижтимоий-моддий ёрдам олиш ҳамда иш билан таъминлаш масалалари билан боғлиқ. Бундан ташқари, қишлоқ жойларда аҳолини қийнаётган газ, электр таъминотидаги узилишлар, ичимлик суви муаммолари, ички йўлларни таъмирлаш каби муаммоларни бартараф этиш бўйича ҳам ижобий натижаларга эришилди.

Умуман, ўрганишлар натижасида 178 та муаммо депутатлик сўровлари орқали мутасадди ташкилотларнинг эътиборини қаратган ҳолда ҳал этилди.

3. Албатта, сайлов жараёнларига тайёргарлик кўриш мақсадида энг аввало Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга муносиб номзодлар рўйхатини шакллантирдик ва ушбу номзодлар билан олиб борадиган ишларимизни режалаштириб олдик. Ҳар бир номзод билан суҳбатлар ташкил этиб, саралаш ишларини амалга оширмоқдамиз. Бундан ташқари, партиямиз томонидан сайлов округлари бўйича кузатувчилар танланиб, улар билан дастлабки ишларни олиб бораяпмиз.

4. Тўғри, бундай ҳолатлар ҳам учраб туради. Бунга асосий сабаб айрим депутатларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўлақонли англаб етмаганида, деб ўйлайман.

Сайлов ўтганидан сўнг бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида депутатлар билан амалий ўқув –семинарлари ташкил этилиб, барча депутатларимиз услубий қўлланмалар билан таъминланди.

5. Партия Кенгаши томонидан депутатлар фаолияти юзасидан доимий мониторинг ишлари олиб бориш йўлга қўйилган. Фаолиятимиз давомида партия билан алоқани узган, берилган ваколатидан тўлақонли фойдаланмаган депутатлар кузатилмаганлиги сабабли ҳам чора кўриш эҳтиёжи бўлмади.

6. Албатта, бу йилги сайловчилар беш йил аввалги сайловчилар эмас, одамларнинг сиёсий маданияти ва дунёқараши ошган. Шундан келиб чиқиб, вилоят кенгаши қошида туманлараро ижрочи котиблар фаолияти йўлга қўйилган. Уларнинг асосий вазифаси депутатлар ишларини мувофиқлаштиришдан иборат.

Бу йилги сайловларда халқ дардини ҳис қила оладиган муносиб номзодларни саралаш ва уларга депутатлик мажбурияти ва ваколатларини тўлақонли англаб етишлари учун номзодлар иштирокида суҳбатлар олиб борилмоқда.