Мурожаатдан сўнг кўчадаги оқава тармоғи янгиланди

Самарқанд шаҳридаги Амир Темур маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Т.Пўлатовнинг М.Умаров кўчасидаги оқава тармоғида юзага келган носозликни бартараф этиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига йўллаган мурожаати Самарқанд вилояти “Сувоқава” ДУК ходимлари томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, мазкур носозлик шу ҳудуддан оқиб ўтувчи “Чашма” ариғини тозалаш-таъмирлаш ишлар олиб борилаётган жараёнда юзага келган. Ушбу носозликни бартараф этиш учун Самарқанд шаҳридаги М.Умаров кўчасидан Кулоллар кўчасидаги марказий оқава тармоғигача, диаметри 300 миллиметр бўлган 36 метрлик тармоқ янгиланди.

Ҳозирда мазкур кўчадаги оқава тармоғининг меъёрида ишлаши таъминланди.

Самарқанд вилояти “Сувоқава” ДУК ахборот хизмати.