“Сувоқава” ходимларига “Европа стандартлари даражасидаги мутахассис” сертификати топширилди
Франциянинг “Суэз” компанияси билан тузилган шартномага асосан Самарқанд вилояти “Сувоқава” ДУК тизимидаги ходимларнинг малакасини Европа стандартлари даражасида ошириш мақсадида ўтказилган ўқув-семинар иштирокчиларига сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда “Суэз” компанияси мутахассиси Аллон Томсин тингловчиларга меҳнат муҳофазасини таъминлаш, иш жараёнида келиб чиқадиган муаммоларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, меҳнат самарадорлигини ошириш, ишни ГЭС компьютер дастури орқали бошқариш, сувни тортиб берувчи ва узатувчи насос станцияларидаги техник хизматларни замонавий усулларда ташкил этиш бўйича “Европа стандартлари даражасидаги мутахассис” сертификатини топширди.
Хорижлик мутахассис ходимларнинг ўқув-семинарида ўзлаштирган янгича билим ва тажрибаларини соҳадаги қатор муаммоларни ҳал этишда самарали қўллашига ишонч билдирди.
Самарқанд вилояти “Сувоқава” ДУК матбуот хизмати.