Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мусиқа ва санъат мактаблари ходимларининг маоши оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2019 йил 30 сентябрь куни “Болалар мусиқа ва санъат мактаблари раҳбар, ўқитувчи ва концертмейстерлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорни имзолади.

Қарорга кўра, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ходимларининг базавий тариф ставкалари 2019 йил 1 октябрдан:

- директор ва директор ўринбосарлари учун – 1,5 бараварга;

- ўқитувчилар ва концертмейстерлар учун – 1,25 бараварга оширилди.