Шерали Жўраев, Бобомурод Ҳамдамов, Абдурауф Олимовларнинг ижод асарларидан шартномасиз фойдаланиш тақиқланади
- 03.08.2022 17:15
- 290
- Афиша
2022 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистон ва Туркманистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов, Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев ва хонанда Абдурауф Олимов асарларидан лицензия шартномаси тузмасдан ҳар қандай шаклда ва усулда фойдаланиш тақиқланади.
Тақиқ Ўзбекистон Республикасининг “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига (1034-модда) мувофиқ амал қилади.
Тақиқ уларнинг асарларидан оммавий фойдаланиш, тарқатиш ва барча ОАВ, ижтимоий тармоқлар ва турли ижтимоий каналлар, платформалар ва веб-сайтларда жойлаштириш, шунингдек, асарлардан оммавий тадбирлар ва тантаналарда фойдаланишга тааллуқли.
Эслатиб ўтамиз, муаллифлик ҳуқуқи эгаларининг муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларини бузиш жавобгарликка сабаб бўлади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа