Қандай мусиқани ёқтиришингизга қараб ўзингиз ҳақингизда билиб олинг

Реп ва хип-хоп

Снуп Дог ва Доктор Дре мусиқаларини кўпроқ ёқтирувчи инсонлар кўпроқ озодликка мойил ва ўзига катта баҳо беришади.

Поп

Поп мусиқасини эшитишга мойил кишилар меҳнатсевар, ўзига ишонишади. Бундан ташқари бундай инсонлар одатда санъаткорлар, аммо олимларнинг таъкидлашича бироз уятчан бўлишади.

Фольклор

Психологларнинг таъкидлашларича, бундай турдаги инсонлар ҳиссиётларга тўла бўлиб, одатда хаёлларида кўпинча тоғлар, бепоён далалар намоён бўлади.

Классика

Классик мусиқа кўнглига хуш бўлганлар, киборли ва ҳамма билан ҳам тил топа олмайдиган инсонлар. Аммо ўз ҳақ-ҳуқуқини яхши билувчи ва ўз ўрнини бошқаларга кўрсата олувчилардандир.

Жаз, блюз

Бундай мусиқа турларидан бирини ёқтирувчилар одатда хоҳлаган даврани қиздира оладилар. Башанг кийинишни ёқтирадилар ва ҳаётдаги асосий мақсадлари ўзгалардан ажралиб туришдир.