Назоратсиз қолган ёшлар “Ўргимчак тўри”нинг салбий томонларини кўпроқ ўзлаштиряпти

Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган. Ёшлар учун бундай платформалар нафақат мулоқот қилиш, балки ўз фикрини баён қилиш, янги дўстлар орттириш ва маълумот олиш манбаи сифатида ҳам хизмат қилади. Бу ўринда ижтимоий тармоқларнинг ёшлар онгига ижобий ва салбий томонлари бор.

Ижтимоий тармоқлар ижобий томондан ёшлар учун кенгайтирилган ахборот манбаи сифатида хизмат қилади. Фақат янгиликлар эмас, балки турли мавзулардаги маълумотлар, таълим ресурслари ва мутахассисларнинг тавсиялари ҳам мавжуд. Бунга биргина мисол тариқасида талаба-ёшлар кўп фойдаланадиган ziyo.uz сайтини олайлик. Ушбу сайт кенг кўламли китобларнинг электрон вариантларини шакллантирган ва ундан бепул фойдаланиш мумкин.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда барча учун ўз аудиториясига эга бўлиш, сурат, видео ва исталган хабар ҳамда маълумотни жойлаштириш имконияти яратилган. Бу ижтимоий тармоқнинг бир қатор афзалликлари билан бирга салбий жиҳатлари борлигини ҳам англатади.

Жумладан, охирги беш йилда “Тik-tok” ва “Instagram” тармоқлари юртимизда жуда оммалашди. Одамлар ҳаётидаги аксарият воқеаларни ижтимоий тармоқларда жойлаб боришни одат қилди. Яъни, ижтимой тармоқда кўп вақт ўтказиш, ундан тўғри мақсадларда фойдаланмаслик - ёшлар осон пул топиш, онлайн қимор ўйинлар, савиясизлик, кибержиноятлар, таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва уларнинг иштирокчилари сони йилдан-йилга кўпайди. Бунинг устига енгилтакликка шўнғиётган ёшлар Европа маданияти ниқоби остида миллийлигимизга ярашмаган одатлар авж олди.

Яқинда интернетда бир кишининг итга тақлид қилган ҳолда одамларга ҳужум қилгани, воқеага гувоҳ бўлган боланинг қаттиқ қўрқиб кетганлиги ҳақидаги хабар кенг тарқалди. Аслида бу ҳолат тармоқдаги ноўрин хатти-ҳаракатнинг бир кўриниши, холос. "Ўргимчак тўри" сабаб турли сиёсий оқимларга қўшилиб қолаётганларнинг сони минглаб топилади. Айтмоқчи бўлганим, бу каби жараёнларнинг авж олишига катталарнинг масъулияти камайган. Яъни, ота-оналар ва ёши катталар фарзандларига ёшлигидан намуна бўлса, интернетдан фойдаланиш тартиб-меъёрларини ўргатса, назорат қилса, бу каби ҳолатлар камайган бўларди.

Гулсанам Мамасолиева, талаба.