"Нетаньяху даври" ниҳоясига етди
Исроил янги ҳукуматни сайлади: Беньямин Нетаньяху 12 йиллик ҳукуматдан сўнг истеъфога чиқди. Янги кабинет - коалиция. Муддатнинг биринчи ярмини ўнг қанот «Ямина» партияси раҳбари Нафтали Беннет бошқаради. Яир Лапид марказчилари у билан иттифоқда муддатнинг иккинчи ярмида бош вазир вазифасига киришиши ва шу орада ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллашлари керак.
Нафтали Беннет, Исроилнинг янги бош вазири:
"Ҳукумат бутун Исроилни – Офрадан Тель-Авивгача, Рахатдан Кирят-Шмонагача бўлган вакилларни бирлаштиради ва бу бизга янги имкониятлар эшиги очади".
Коалиция ўз иттифоқини "Ўзгаришлар ҳукумати" деб атади. Шу билан бирга, Кнессет янги кабинетни фақат битта овоз фарқи билан тасдиқлади.
"Сиз миллий бирлик ҳақида шундай гапирасиз, лекин ҳақиқий ўнг қанот кучларининг 53 мандатини эътиборсиз қолдирадиган ҳукуматни бирлик ҳукумати деб бўлмайди", дейди Исроилнинг собиқ бош вазири Беньямин Нетаньяху.
Ўнг қанот диний партиялардан бўлган Нетаньяху тарафдорлари қичқириқ билан маърузачилар сўзларини тўхтатишди ва улар ҳатто залдан чиқариб юборилди. Беннетт ўз коалициясида ҳам жуда кўп келишмовчилик борлигини ва шунинг учун кабинет биринчи навбатда тортишувларга олиб келмайдиган масалалар устида ишлашини тан олди.
Истеъфога чиқаётган бош вазир мухолифлари уни суд қилишга чақириб кўчаларга чиқишди: «Нетаньяху ва унинг рафиқаси бир қатор коррупция можароларида қатнашган ва фақат кабинет раҳбарининг дахлсизлиги сиёсатчини кенг кўламли суд жараёнларидан ҳимоя қилган», дейишмоқда улар.