Нима учун болалар тухум сариғи ейиши керак?
Бола ҳаётининг биринчи йилида етарли миқдорда озуқа моддалари, минераллар, витаминлар олиши керак. Шунинг учун тухум сариғи чақалоқ рационида бўлиши лозимлиги айтилади.
Тухумда боланинг соғлом ривожланиши ва тез ўсиши учун зарур кўплаб витаминлар ва микроэлементлар бор. Иммунитет тизимини мустаҳкамловчи А витамини, суяк тўқималари ва сочлар ўсиши ҳамда кўришни яхшилайдиган В гуруҳи витаминлари (тиамин - В1 ва рибофлавин - В2), асаб тизимини ривожлантириб, углевод ва моддалар алмашинуви сақлайди.
Тухум сариғидаги D витамини болаларда рахитнинг олдини олиш ва суяк тўқимасини мустаҳкамлаш, шунингдек метаболик жараёнларни тартибга солиш учун фойдали.
Е витамини эса анемиянинг олдини олиш, тўқималар янгиланиши ва ўсиши учун фойдали.
Лецитин мия ривожланиши ҳамда жигар ҳужайралари ўсишини тартибга солади. Темир, фосфор, калий иммунитет тизимини мустаҳкамлаб анемиянинг олдини олади.
Тухум сариғи таркибида аскорбин кислотадан ташқари барча витаминлар мавжуд. Маҳсулот таркибида холин (B4 витамини) бўлиб, у мия фаолиятига ижобий таъсир қилади.
Тухум сариғида жуда кўп холестерин борлиги ҳам ҳақиқат. Битта тухумда 300 мг холестерин бор. Шунингдек, тухум сариғида тўйинган ёғлар юрак-қон томир касалликларини келтириб чиқариши, ортиқча вазнга сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун ёши катталарга тухумни меъёрдан кўп истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
Нечта тухум ейиш мумкин?
Боланинг рациони рангбаранг бўлиши керак, шунинг учун қанчалик фойдали бўлмасин унга ҳар куни қайнатилган тухум бериш керак эмас.
Товуқ тухумини ҳафтада уч марта ейиш мумкин. Бир ёшдан катта болалар учун бедана тухуми ҳар куни бир хил вақтда, 4 ёшдан бошлаб - кунига 3 дона берилиши мумкин.
Бедана тухуми эса 4 ёшдан катта болаларга кунига 3 дона тавсия этилади.
Д.Холиқова тайёрлади.