Нодавлат нотижорат ташкилотлари ишчи-ходимлари спортда беллашди
SOS болалар маҳаллалари Самарқанд филиалида вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида "Спортни сев, спорт билан яша!" шиори остида мусобақалар бўлиб ўтди.
Унда вилоятдаги 15 та ННТларидан 120 нафардан зиёд иштирокчи спортнинг мини футбол, шахмат, шашка турлари бўйича беллашди.
Беллашувлар натижасига кўра, шахмат беллашувларида касаба уюшмаси ходимлари, шашка бўйича SOS болалар маҳаллалари жамоаси, мини футбол мусобақасида адлиячилар ғолиб бўлди.
- Бу каби спорт тадбирлари ишчи-ходимларнинг соғлом турмуш тарзига амал қилишга хизмат қилади, - дейди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вилоят кенгаши масъул ходими Бегзод Нурбеков. - Шунингдек, оммавий спортни ривожлантириш ҳамда ташкилотлар ўртасида ҳамкорликда ишлаш имконини беради.
Ғолибларга ташкилотчилар томонидан Хоразм вилоятига уч кунлик саёҳат сертификати, китоблар жамланмаси ва эсдалик совғалари топширилди.