Ногиронлар иш ҳақидан даромад солиғини тўлашда имтиёзга эгами?

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 380-моддасига асосан болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар даромад солиғи тўлашда имтиёзга эга.

Улар даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича солиқ солишдан озод этилади. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилишини таъкидлаш лозим.

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати.