Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ота-оналарнинг 3 миллион сўмгача бўлган тўловига солиқ солинмайди

Юртимизда жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг 3 миллион сўмгача бўлган тўловларини даромад солиғидан озод этиш кўзда тутилган.

Бу ҳақда Президентнинг “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони лойиҳасида сўз боради.

Шунингдек, унда ўрта таълим тизимини замон талабларига мослаштириш мақсадида 2022 йилда:

- умумий ўрта таълим муассасаларида дарсликларни янгилаш дастурини амалга ошириш учун Давлат бюджетидан 605 млрд. сўм ажратилиши;

- 141 мингта янги ўқув ўринлари яратилиши;

- мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитиш бўйича давлат буюртмаси асосида умумтаълим мактабларининг касб ўрганиш истагидаги битирувчиларини давлат томонидан камида бир касбни эгаллашига кўмаклашувчи тизим жорий этилиши белгиланади.

Бунда умумтаълим мактаблари “Ишга марҳамат” мономарказларига бириктирилиб, уларни ўзаро боғловчи электрон платформа яратилади.