У ҳаётни сақлаб қолиш билан бирга хавфли ҳам бўлиши мумкин
Ноль резус-фактор (Рh-омил)ли «олтин қон» сайёрадаги энг кам учрайдиган қондир.
1961 йилгача бутун дунё олимлари ноль Рh-омилга эга бўлган барча эмбрионлар бачадонда нобуд бўлишига ишонишган. Бугунги кунга қадар гарчи улар кўпроқ бўлса-да, дунёда бундай қоннинг 43 та эгаси маълум.
XVII асрга қадар инсоният қон ҳақида жуда ноаниқ тасаввурларга эга эди. 1628 йилда инглиз шифокори ва анатоми Уильям Гарвей инсондаги қон айланишини кашф этди. Кўп ўтмай, қон қуйиш бўйича биринчи уринишлар амалга оширилди, муваффақиятсиз тажрибалар ҳайвонлар ва одамларнинг ўлими билан якунланди.
Тақиқларга қарамай, баъзида ҳаётни сақлаб қолиш учун қон қуйиш қўлланилиб келинган. 1815 йилда акушер Жеймс Блунделл туғруқдан кейинги қон кетишидан азият чеккан бемор ҳаётини айнан шу усул ёрдамида сақлаб қолди.
Австриялик шифокор ва биокимёгар Карл Ландштайнер қоннинг турларини аниқлаганигача қон қуйиш 1901 йилгача ноқонуний бўлган. 1909 йилда Ландштайнер ўз ишининг натижаларини эълон қилди ва дунёни 1, 2, 3 ва 4 - тўртта қон гуруҳи билан таништирди. Ушбу кашфиёт учун олим 1930 йилда Нобель мукофотига сазовор бўлди.
Қондаги эритроцитлар баъзида RhD оқсилини ўз ичига олади. У мавжуд бўлганда, Рh-омил ижобий, агар йўқ бўлса, салбий ҳисобланади.
Салбий резус-фактори бўлган одамлар универсал донорлар ҳисобланади. Чунки уларнинг қизил қон таначаларида 2 ва 3 гуруҳ антигенлари, шунингдек, РhD оқсили йўқ. Шу сабабли иммунитет тизими бегона қонни пайқамасдан, унинг танага эркин киришига имкон беради.
Аслида, ҳар қандай одамнинг қонида антигенларнинг кўплаб бирикмалари мавжуд. RhD оқсили мураккаб резус-фактор тизимидаги 61 та мумкин бўлган оқсиллардан биридир. Агар эритроцитлар 61 турдаги оқсилларга эга бўлмаса, бундай резус-фактор ноль, бундай қон эса “олтин” деб аталади.
“Олтин қон” нафақат энг ноёб, балки ягона – универсал қондир. Бундай қонни ҳар қандайгуруҳ ва резус қони бўлган одамларга хавфсизтарзда қуйиш мумкин. Бироқ, бундай универсал қон эгасини омадли деб аташ қийин, чунки унинг қони бошқалар ҳаётини сақлабқолади, лекин ўз нажот имкониятларинисезиларли даражада камайтиради.
Гап шундаки, “олтин қон” эгасига фақат ноль резус-фактори бўлган бошқа ноёб одамнингқони қуйилиши мумкин. Бошқача айтганда, агар бундай эҳтиёж пайдо бўлса, “омадли” киши учун донор топиш ниҳоятда қийинбўлади. Шунинг учун ноль Рh-фактори бўлганбаъзи одамлар, ҳар эҳтимолга қарши, ҳаётларидавомида ўзлари учун қон топширибқўйишади.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.