Номзоднинг ишончли вакили Каттақўрғон шаҳридаги сайловчилар билан учрашди
Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод А.Х.Ҳамзаевнинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили Шавкат Ҳасанов Каттақўрғон шаҳридаги сайловчилар билан учрашди.
Учрашувда номзоднинг сайловолди дастурида экология соҳасидаги тарқоқ қонунчилик ҳужжатларини кодификация қилиш орқали табиий ресурслардан фойдаланиш тартиби ва талабларини ягона соҳавий кодекслар, жумладан, экология кодекси, сув кодекси, Ўрмон кодекси мустаҳкамланишига оид таклий илгари сурилаётганлиги айтиб ўтилди.
Шунингдек ҳалқаро ҳуқуқ нормаларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш, мамлакат манфаатларига мос келувчи халқаро ҳудудий ҳужжатларга қўшилиш чоралари кўрилиши ҳам таъкидлаб ўтилди.