Нигора Саъдинова нега Анқарага борди?

Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида берилган топшириқ  ва халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси йиғилиши баёнининг ижросини таъминлаш мақсадида вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Нигора Саъдинова жорий йилнинг 25-февраль 3-март кунлари Туркия Республикасининг Анқара ва Истанбул шаҳарларига хизмат сафарига юборилди.

Туркия Республикасига қилинган ташрифдан мақсад - шаҳарни бошқариш, ободонлаштириш, тарихий обидаларни сақлаш, мактабгача таълим тизими ва аутсорсинг тажрибасини ўрганиш ҳамда уни келгусида вилоятимиз миқёсида оммалаштириш борасида тажриба алмашинишдан иборат.

Хизмат сафари давомида  Н.Саъдинова Анқара шаҳридаги  “Жаҳон болалари университети” номли нодавлат мактабгача таълим муассасасида болаларга яратилган шарт-шароитлар ва таълим-тарбия, овқатланиш тизими билан яқиндан танишди.

Сайтимизни кузатиб боринг! Бу ҳақда батафсил маълумот берамиз.