Нуробод туманида қуввати 1000 Мвт (Сазағон -1,2) бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилади

Президент “Яшил энергетика” бошқа соҳа ва тармоқлар жадал ривожи, аҳоли турмуш даражаси яхшиланиши учун янги драйверга айланаётгани, хусусан, аҳоли ва маҳаллий тадбиркорлар соҳага катта қизиқиш билдираётганини эътироф этди. 

Бундай корхоналарни рағбатлантириш мақсадида ҳудудларни ривожлантириш дастурларида “яшил лойиҳа”лар улушини келгуси 5 йилда 5 баробарга оширилади.

Бу борада техникумларда саноат корхоналари билан дуал таълим тизими, 5 та олийгоҳда илғор муҳандислик мактаблари ташкил этилмоқда.

Шунингдек, энергетика, металлургия, кимё, электротехника соҳаларида нуфузли компаниялар билан бирга изланиш ва ривожлантириш йўналишида ҳамкорлик кенгайтирилади.

Давлатимиз раҳбари сўзи якунида рамзий дастакни босиб, якунланган объектларни ишга туширди ва янги лойиҳалар қурилишига старт берди.

Жумладан, Нуробод туманидаги қуввати 1000 Мвт (Сазағон-1,2) бўлган қуёш фотоэлектр станцияси, 700 километр ҳаво узатиш линиялари ва 1000 Мвт/соат электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш ишларини бошлашга старт берилди. Ушбу маросимда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.