Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нурободда 2020 та кўчат экилиб, “Ёшлар боғи” ташкил этилмоқда

Халқимизда азалдан кўчат экиб, боғ яратган инсонлар улуғланган. Баҳор кириб келиши билан, ҳар бир киши нимадир экишга иштиёқ сезади. Айниқса, Наврўз байрами арафасидаги умумхалқ ҳашарларида турли дарахт ва гул кўчатларини ўтқазиш яхши анъанага айланган.

Нуробод тумани ҳокимлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят кенгаши билан ҳамкорликда Нуробод туманининг “Машъал” маҳалласи ҳудудидаги 2,5 гектар ер майдонида “Ёшлар боғи” ташкил этилмоқда.

Мазкур боғ “2020 йилга 2020 та кўчат” шиори остида ташкил этилган бўлиб, ҳудудга 2020 та манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилмоқда.

Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.