Нуронийлар мамнун
Хусусан, республикамиз Президентининг ички туризмни ривожлантириш тўғрисидаги қарори ва ушбу қарор ижросини таъминлаш бўйича вилоят ҳокими қарори асосида фахрийларнинг мамлакатимиз ва вилоятимиз бўйлаб саёҳатларини уюштириш тадбирлари ишлаб чиқилди. Унга асосан яқинда 25 нафар нуроний Ургут туманидаги Қоратепа қишлоғи Тахта қорача довони, Омонқўтон, Самарқанд туманининг тоғли Оҳалик ва Миронқул қишлоқларига саёҳат қилиб қайтдилар. Сўлим табиатнинг мусаффо ҳавоси, бетакрор гўзал манзаралари, экологик тоза чорвачилик ва деҳқончилик маҳсулотлари фахрийларга манзур бўлди. 30 нафар нуронийдан иборат иккинчи гуруҳ Нурободнинг қайта чирой очаётган Жом қишлоғида бўлиб, бу ерда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Аҳоли билан мулоқотда бўлиб, эзгу ишларида уларга муваффақиятлар тилади.
Саёҳатлардан катта таассуротлар билан қайтган нуронийлар ўзларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун давлатимизга миннатдорчилик изҳор этдилар.
Сиддиқ УМАРОВ.