Обама Трампни демократия душмани деб айблади

АҚШ президенти Дональд Трамп – демократия душмани, уни Америкада  йўқ қилишга тайёр. АҚШ Демократик партиясининг онлайн йиғилишида, мамлакатнинг собиқ президенти Барак Обама шундай таъкидлади. Унинг нутқи The New York Times нашрида чоп этилди.

“Ушбу маъмурият, ғалаба қозониш учун лозим бўлса бизнинг демократиямизни йўқ қилишга тайёр эканини кўрсатди. Шу сабабли биз уни мустаҳкамлашимизга тўғри келади”, - деди Обама.

Американинг собиқ раҳбарининг фикрига кўра, амалдаги президент қайта президент бўлиш учун ҳаракат қилмаяпти, у демократия институтларини тан олмаган ҳолда, фақатгина ўзининг ва бошқа бадавлат инсонларнинг манфаати учун ҳаракат қилмоқда.    

Барак Обама сайловчиларни, Трампнинг сайловлардаги рақиби бўлган Жо Байденга овоз беришга чақирди. Обама Байденни ўзининг биродари деб атади ва у мамлакатни қора кунлардан олиб чиқа олишига ишонч билдирди.

АҚШ президентлигига сайловлар 2020 йилнинг 3 ноябрь санасида бўлиб ўтиши кутилмоқда.