Маймунчечак билан касалланганлар 92 нафарга етди

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилишича, одамларда маймунчечак билан касалланиш ҳолатлари кўпаймоқда. Бугунги кунда улар 92 нафарга етган.

“Ҳозиргача ушбу касаллик билан боғлиқ ўлим ҳолатлари қайд этилмади”, дейилади ташкилот баёнотида.

21 майга қадар ЖССТ 12 та эндемик бўлмаган аъзо мамлакатлардан маймунчечакнинг лаборатория томонидан тасдиқланган 92 ҳолати тўғрисида ҳисобот олди. 28 ҳолат текширилмоқда.

Португалияда олинган намунадаги геном кетма-кетлиги, шунингдек, 2018 ва 2019 йилларда Нигериядан Буюк Британия, Исроил ва Сингапурга олиб келинган ҳолатлар билан ҳозирги эпидемияга сабаб бўлган маймунчечак вируси бирбирига яқин эканлиги ҳақида хабар берилган.

Маймунчечак белгилари бир неча ҳафта ичида йўқолади, аммо баъзи ҳолларда тиббий асоратлар қолиши ва ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин. Буюк Британия, Швеция, Италия, Франция, Австралия, Канада, Германия, Голландия, Швейцария ва Испания каби бир қатор мамлакатларда одамлар касалланиш ҳолатлари аниқланган.