Маймунчечак Жанубий Кореяга етиб келди, шу куни ЖССТ бу касалликни пандемия деб эълон қилди

Жанубий Кореяда маймунчечак билан касалланган биринчи ҳолат тасдиқланди, деб хабар берди "Ренхап" ахборот агентлиги.

Мамлакатда карантин ва профилактика чоралари кучайтирилмоқда. Жанубий Корея президенти Юн Сок Ель соғлиқни сақлаш органларини "мавжуд вакцина ва даволаш усулларини тезда жорий этишга тўлиқ тайёр бўлишга" чақирди.

Кейинги кунларда бу касалликнинг тарқалиши жиддийлашаётгани боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кеча, 23 июндан бошлаб маймунчечакни пандемия деб эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилди.

Ташкилот маймунчечак эпидемиясини глобал соғлиқни сақлаш учун фавқулодда ҳолат деб эълон қилди. Эпидемиянинг салбий оқибатларини камайтириш учун вирус тарқаладиган жойларда зудлик билан чоралар кўриш орқали касалликни бартараф этиш зарурлиги айтилмоқда.

Тармоқ вакилларининг аниқлик киритишича, айни дамда 58 та давлатда юқтириш ҳолатлари аниқланган, уларнинг умумий сони 3417 тадан ошган ва инфекция тарқалиш даражаси ҳар ҳафта ошиб бормоқда.