ЖССТ раҳбари маймунчечак тарқалишини халқаро аҳамиятга эга фавқулодда ҳолат деб атади
- 24.07.2022 13:00
- 43
- Хориж
Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Адханом Гебрейсус ЖССТ фавқулодда қўмитасининг иккинчи йиғилиши якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида айтди.
“Мен маймунчечакнинг глобал эпидемияси жамоат саломатлиги учун халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолат деб қарор қилдим”, — дея ЖССТ раҳбарининг сўзларини келтиради РИА Новости.
Шу билан бирга, қўмита бу масала бўйича консенсусга эриша олмади.
ЖССТ раҳбари маймунчечакнинг авж олиши Европадан ташқари дунёнинг барча минтақалари учун ўртача хавф туғдиришини таъкидлади. Унинг фикрича, Европа мамлакатларида инфекция хавфи жуда юқори.
“ЖССТ маълумотларига кўра, маймунчечак бутун дунё бўйлаб ва барча минтақаларда ўртача хавф туғдирмоқда, биз хавфни юқори деб баҳолаётган Европа минтақаси бундан мустасно”, — деди Гебреесус.