Одобнома: Ҳаётдаги энг катта қайғу нима?
Инсон ҳаётидаги энг катта душман – унинг ўзи.
Инсон ҳаётидаги энг катта ахмоқлик – ёлғон.
Ҳаётдаги энг катта мағлубият – манманлик.
Ҳаётдаги энг катта қайғу – ҳасад.
Энг катта хато – ўз-ўзингни йўқотиш.
Инсоннинг энг катта айби – яхшиликни билмаслик.
Энг катта афсус – ўз қадр-қимматингизни камситиш.
Энг катта бойлик – саломатлик ва ақл.
Энг катта жудолик – умидсизлик.
Энг катта қарз – самимий туйғулар.
Ҳаётда энг катта туҳфа – олийжаноблик.
Ҳаётда энг катта камчилик – тушунмаслик.
Ҳаётда энг катта тасалли – савоб ишлар.
“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.