Оғир аҳволда қолган яна 12 минг нафар фуқаро хориждан олиб келинади

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида яна 12 минг нафар фуқароларни Ўзбекистонга олиб келиш чоралари кўрилаётганлиги айтилди.

Маълум қилинишича, касалликни юқтирган 2 минг 802 нафар фуқаромиздан 2 минг 314 нафари ёки 82 фоизи бутунлай соғайган. Коронавирусга қарши курашда қатнашаётган 23 минг нафар тиббиёт ходимларига жами 78 миллиард сўмдан зиёд рағбатлантириш пули тўлаб берилгани айтилди.

– Касалликка қарши курашиш билан бирга, чет эллардаги фуқароларимиз ҳақида ҳам қайғуряпмиз. Ҳозирги кунгача хориждан 39 минг нафар юртдошларимизни олиб келдик. Ташқарида оғир аҳволда қолган яна 12 минг нафар фуқаромизга тегишли ёрдам кўрсатиб, уларни юртимизга олиб келиш чоралари кўрилмоқда, – деди Шавкат Мирзиёев.