Олғир "дўст" жазога тортилди
Ана шундай кунларнинг бирида Шуҳрат акасининг синфдоши Фарҳодни учратди. Суҳбат орасида акаси билан боғлиқ ҳолатни сўзлаб берди. Фарҳод эса судда танишлари борлигини, хоҳласа, ёрдам беришини, синфдошини суд залидан озод қилинишигача кучи етишини айтиб, Шуҳратнинг ишончига кирди. Аммо бу хизмат маълум миқдордаги пул эвазига амалга ошишини айтди.
Муаммога ечим топилганидан хурсанд бўлган Баҳодирнинг яқинлари шу куннинг ўзида 1000, орадан бир ҳафта ўтгач, 1100 АҚШ долларини Фарҳодга тут-қазди. Орадан ўн-ўн беш кунлардан кейин Фарҳод пулларни суддаги таниши бўлмиш мансабдор шахсга берганлиги, аммо иш битиши бир оз қийинроқ кечаётганлиги, пул миқдори камлигини билдириб, яна 200 АҚШ долларини қўлга киритди.
Бу орада Баҳодирга нисбатан қўзғатилган жиноят иши судда кўриб чиқилиб, унга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланди. Пулларни ўз манфаати йўлида ишлатиб юборган Фарҳод эса бу ҳолатдан ҳам устамонлик билан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилди. У ишни олиб борган терговчига айбловни енгиллаштириш учун ўз ҳисобидан 100 АҚШ доллари берганлигини айтиб, синфдошидан шу пулни талаб қилди.
Баҳодирда унинг ҳаракатлари шубҳа уйғотди ва бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органларига хабар берди. Олиб борилган тезкор тадбир натижасида Фарҳод синфдошидан 100 АҚШ долларини олаётган вақтда жиноят устида ушланди.
Нафси йўлида дўсти ташвишидан манфаат топишни ният қилган Фарҳодга нисбатан қонуний жазо тайинланди.
Ўткир МАМАТҚУЛОВ,
вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи.