Олим хавфли «Х касаллик» пайдо бўлиши ҳақида огоҳлантирди
Эбола (у келтириб чиқарган гемморагик безгак билан кечувчи, кўпинча ўлим билан тугайдиган касаллик) вирусини биринчилардан бўлиб аниқлаган олим Жан-Жак Муембе-Тамфум (Jean-Jacques Muyembe Tamfum) ҳалокатли «Х касаллиги» эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Шифокорнинг сўзларига кўра, беморларнинг бирида геморрагик безгакнинг дастлабки аломатлари қайд этилган. Ваҳоланки, унинг Эбола ва бошқа маълум вирусли касалликларга ўтказилган тести салбий натижаларни кўрсатди. Унинг фикрича, бу аёл янги касалликка чалинган нолинчи бемор бўлиши мумкин. Касаллик коронавирус каби юқумли ҳисобланиб, ўлим ҳолати Эбола касаллигига нисбатан 50-90 фоизни ташкил этади.
Айни пайда «Х касаллик»нинг мавжудлиги фақат гипотеза, аммо ЖССТ хавотири тасдиқланса, янги касаллик ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин. Профессор Муембе-Тамфум бир қатор номаълум вируслар инсониятга таҳдид солаётганини, бундай хавфли касалликларнинг кўпи Африка тропик ўрмонларида "яширинган"лигини таъкидлади. Унинг фикрича, ҳайвонлардан одамга юқадиган коронавирус сингари янги патогенлар пайдо бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Олдин етакчи япон футурологи, Япония ҳукуматининг маслаҳатчиси Мориносукэ Кавагати дунёда рўй бериши мумкин янги пандемияларни башорат қилган эди. Уларнинг келиб чиқиш сабаблари бир хиллигича қолмоқда. Яъни, одамлар умумий саломатлиги ёмонлиги ва турмуш тарзини ўзгартиришга ҳаракат қилмаган. Танг вақтда одамлар қўрқишади ва вазиятнинг хавфли тус олишини ваҳима билан кутишади. «Аммо бошқа муаммолар сингари, бу ҳам ўтиб кетади. Кейин ҳамма нарса ўз ўрнига қайтади, гўё ҳеч нарса бўлмагандек», дея прогноз қилди олим.
Г.ХОЛДОРОВА тайёрлади.