Олимлар мунтазам парацетамол қабул қилишнинг зарарли оқибатларини аниқлади
Парацетамолдан узоқ муддат фойдаланиш қон босими юқори бўлган беморларда юрак хасталиги ва инсульт эҳтимолини оширади. Бу ҳақда Эдинбург университети мутахассисларининг тадқиқот маълумотларига таяниб, Circulation журнали хабар бермоқда.
Тадқиқотда юқори қон босимига эга бўлган 110 нафар кўнгилли иштирок этди. Икки ҳафта давомида улар кунига тўрт марта парацетамол, бошқалари эса плацебо қабул қилишди. Шу билан бирга, субъектларнинг учдан икки қисми ҳам қон босими тушириш учун дориларни ичишган. Натижада, субъектларда ўртача қон босими ортиши аниқланди. Тадқиқот иштирокчилари препаратни қабул қилишни тўхтатгачгина қон босими меъёрга тушди.
Мутахассисларнинг фикрича, парацетамолдан мунтазам фойдаланиш юрак хасталиги ёки инсульт хавфини тахминан 20 фоизга ошириши мумкин.
Аввалроқ парацетамол қабул қилиш жигарга зарарлиги ҳақида маълум бўлган эди. Бундан ташқари шишиқ, қабариқ билан кечадиган аллергик қизил тошма қўзғатиши мумкин.
Яллиғланишга қарши таъсирга эга бўлмаган, ацетаминофен сифатида ҳам маълум парацетамол иситма, енгил ва ўртача оғриқлар учун кенг қўлланилади. Марказий асаб тизимидаги циклооксигеназни блоклайди, оғриқ ва тана иссиқлиги марказларига таъсир қилади.
Парацетамол Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳаётий муҳим дори воситалари рўйхатига киритилган.