Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш ҳуқуқини берувчи Ўзбекистон чемпионати Самарқандда ўтказилмоқда

Самарқанд вилояти спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида гандбол бўйича мамлакат биринчилиги баҳслари бошланди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати. Эътиборлиси, мазкур мусобақа олий таълим муассасаларига тест синовлари ва қўшимча имтиҳонларсиз ўқишга кириш ҳуқуқини беради.

     Чемпионатда 10 та жамоа иштирок этиб, А гуруҳида Самарқанд, Тошкент, Қашқадарё, Навоий вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси вакиллари ҳамда Б гуруҳида Андижон, Наманган, Хоразм, Бухоро ва Сурхондарё вилояти вакиллари қатнашишмоқда.

     Биринчи кун ўказилган ўйинларда Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятлари жамоаси ўртасидаги мусобақа 30:41, Наманган ва Сурхондарё вилоятлари вакиллари 38:39, Тошкент ва Самарқанд вилоятлари жамоалари 25:15 ҳамда Хоразм ва Бухоро вакиллари ўртасидаги учрашувда 29:15 натижаси қайд этилди.

     Мусобақа 23 апрелга қадар давом этади.