Олий ва ўрта махсус таълим вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПҚ-4339-сонли қарори билан Конгратбой Авезимбетович Шарипов Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.
К.Шарипов 1963 йил Қорақалпоғистон Республикасида туғилган. Маълумоти олий, мутахассислиги муҳандис – механик, техника фанлари доктори, профессор.
2009- 2009 йиллар «Женерал Моторс Ўзбекистон» ёпиқ акциядорлик жамияти янги лойиҳаларни бошқариш бўлими бош менежери, 2009 – 2010 йиллар Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори, 2010- 2017 йиллар Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети молиявий ва иқтисодий ишлар бўйича биринчи проректори, 2017 йилдан Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори сифатида ишлаган.