Омбудсман мактабининг одамларга нима нафи бор?
Ургут тумани Мирзабоғлон ва Чеп махаллаларида 565 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик натижалари бўйича кам таъминланган, операцияга муҳтож 10 нафар фуқарор рўйхати шакллантирилди. Уларни имтиёзли асосда - бепул операция қилиш чоралари кўрилади.
Тадбир доирасида, шунингдек, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси томонидан 14 фуқарога реабилитация ускуналари (5 та ногиронлик аравачаси, 6 та қўлтиқтаёқ ва 3 та эшитиш мосламаси) берилди. Бундан ташкари, 38 киши туман марказига бормасдан турли давлат хизматлардан фойдаланди.
Контракт асосида ўқиётган 37 нафар талаба-ёшларни солиқ томонидан қайтариб бериладиган 12 фоизлик ҳужжатлари расмийлаштирилиб, йиғилганларга бу имтиёздан фойдаланиш тартиби тушунтирилди.
Маҳаллада 2 ойдан буён суюлтирилган газ етказилмаганлиги аниқланиб, тўлдирилган газ баллонлари тарқатилди. Яннги оилаларга газ баллонлар бериш бўйича ҳужжатлар қабул қилинди.
Ташқи меҳнат миграцияси раҳбари томонидан чет элда қонуний ишлаш тартиби, мономарказларда бепул ўқиш имкониятлари тушунтирилди.
Тадбир давомида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили ва йиғилишда иштирок этган ташкилотлар томонидан сайёр қабул ҳам ташкилиб этилиб, 41 фуқаронинг мурожаатлари эшитилди.