Она бўсаси - мўъжиза
Бу суратда иккита инсон - она ва бола миясининг порлаётганини кўриш мумкин. Бу икки асаб тизимининг синхрон рақси, сўзи йўқ тил, севги коди...
Бир зум тасаввур қилинг: она ўз фарзандини меҳр билан ўпмоқда. Бир қарашда бундай табиий ҳолат онанинг ўз зурриёдига қилаётган севги ишораси дейсиз, лекин унинг замирида... ҳақиқий мўъжиза ётади.
Она меҳрининг илмий суратини амалга ошириш мақсадида функционал магнит-резонансли томография ўтказилди.
Асаб тизими, шу жумладан мия, унинг хулқ-атвори ва когнитив жараёнлар таъсирини ўрганадиган фанлараро соҳа - нейро илм-фан инсон инстинктига шундоқ ҳам маълум бўлиб келган нарсани визуал тарзда тасдиқлаб берди.
Она боласини ўпганда, у нафақат унинг терисига, балки ўз фарзандининг миясига тегиб кетар экан. Бу оддийгина туюладиган алоқа она ва болани чуқур ўзгартирадиган кўринмас алоқалар бўронини қўзғатиб юборади.
Шу лаҳзада онада:
• мия ядросига ёндош завқланиш, рағбат ва мотивация функциялари учун масъул бўлган ҳудудлар тизими - дофамин марказлари фаоллашади;
• эмоционал жараёнларни тартибга солишда асосий роль ўйнайдиган миядаги бодомсимон тизим (миндалина) ишга тушади, тананинг кўплаб ҳаётий функциялари бошқарилишининг асосий маркази гипоталамус кучли ҳиссий, ҳимоя реакцияларни келтириб чиқаради.
• стрессни камайтирадиган, алоқани мустаҳкамлайдиган ва деярли бузилмайдиган бирикма ҳосил қилувчи севги гормони окситоцин ажралиб чиқади.
Болада:
• юрак тинчланади, тана бўшашади;
• стресс гормонлари даражаси пасаяди;
• у ўзини хавфсиз, муҳаббат оғушида ҳис қилади;
• айнан шу дақиқада мия фарзанднинг келажакдаги бутун ҳаётига, ишонч, яқинлик ва севиш қобилиятига таъсир кўрсатадиган муҳаббатни қайд қила бошлайди.
Қўшимча равишда она мияси худди энг қимматли нарсани ҳимоя қилаётгандек ишлай бошлайди.
Боланинг мияси эса бу сигнални хотиржам қабул қилади.
Иккаласи ҳам алмашинади. Сўзсиз. Фақат ўзаро боғлиқликдан, илиқликдан.
Бу севги нейробиологияси. Бу бизнинг ич-ичимизда из қолдирадиган ғамхўрликдир. Ва буларнинг барчаси - битта, оддий, самимий бўса туфайли содир бўладиган ҳолатлар.
Она муҳаббати - бу мўъжиза, ҳақиқий сеҳр.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.