Онлайн дарс учун тузилган шартнома бекор қилинди. Нега?
- 22.11.2024 10:37
- 189
- Қонун ва ҳужжатлар

Президент виртуал қабулхонасидан омматан кутилмайдиган мурожаатлардан бири келиб тушди.
Мурожаат муаллифи 2000 йилда Булунғур туманида туғилган.
Мурожаатга кўра, фуқаро жорий йил сентябрь ойида интернет тармоғи - инстаграм орқали инглиз тили дарси учун Uzummarketда дарс учун ойлик кредит олган. Лекин кўзини жарроҳлик амалиёти қилдиргани сабаб онлайн дарсга қатнаша олмаган.
Бироқ пластик картадан ҳар ой пул ечиб олинаверган. 10 кун ичида Uzummarket операторларига мурожаат қилган, аммо натижа бўлмаган.
Ҳолат ҳудуддий бошқарма мутахассислари томонидан тўлиғича ўрганилиб, мазкур муаммо бўйича MyTeacher.uz ходимларига боғланиб зарур тушунтиришлар берилган. Натижада шартнома бекор қилиниб, бу ҳолат такрорланмаслиги маълум қилинган.
Э.Тўйчиев,
вилоят рақобат бошқармаси бош мутахассиси.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
528 нафар касаба уюшма ходимига саховат кўрсатилди
- 1 соат аввал
- Жамият
Кибр ила исроф — камбағалликкелтиради
- Кеча, 16:07
- Мутолаа
Мутолаа: Халоскор
- 29/03, 21:04
- Ўқинг, қизиқ!