Онлайн фойдаланилган давлат хизматлари учун давлат божида 10 фоиз имтиёз тақдим этилади

Бу ҳақда вилоят Матбуот уйида  Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи М.Қурбонов иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида айтилди.

Таъкидланишича, фуқароларимиз ҳамда тадбиркорлик субъектлари Давлат хизматларидан нафақат марказларда, балки Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz манзили орқали ҳам онлайн тарзда фойдаланиш имкониятига эга. “Электрон ҳукумат” тизимининг мазкур механизми вақт, масофа, сарф-харажатлардан ютиш имконини бермоқда.

Бундан ташқари, онлайн тарзда давлат хизматларидан фойдаланилганда хизмат учун тўланадиган давлат божи учун

10 фоиз имтиёз тақдим этилади.

Вилоятимизда 2020 йилнинг 1 мартидан 2021 йилнинг 1 мартига қадар ушбу портал орқали 8 782 та ариза тушган.

Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.