Опа-сингиллар табиий газдан заҳарланиб вафот этди
- 12.11.2019 10:35
- 207
- Ҳодиса
Кеча, 11 ноябрь куни соат 06:30 ларда Фарғона вилоятининг Риштон тумани, Зарариқ маҳалласида вояга етмаган опа-сингиллар яшаш хонадонидаги ҳаммомга ювиниш мақсадида киришган вақтида ҳаммомни иситиш учун қўлбола усулда ясалган печга уланган табиий газ ўчиб қолган.
Натижада улар табиий газдан заҳарланиб, ҳодиса жойида вафот этишган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Теглар:
ис гази
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- Бугун, 14:37
- Таълим