Оқдарё, Паст Дарғом, Ургут туманларида электр ва газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқдарё, Паст Дарғом ва Ургут туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, Оқдарё туманидаги “A.S.” МЧЖга қарашли ошхонада корхона иш юритувчиси газ плита ва иситиш қозонини газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаганлиги аниқланган. Шунингдек, Паст Дарғом туманидаги қурилиш ишларини олиб бораётган “Q.S.” МЧЖ ҳамда Ургут туманидаги “U.K.” МЧЖ томонидан электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.