Оқдарёда алиментдан бўйин товлаган беш нафар шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди
Жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман судининг тегишли қарорларига асосан беш нафар шахс вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент тўлашдан бўйин товлаб юрган беш нафар шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47(4)-моддасига биноан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Суд жараёнида билаги кучга тўлган, тоғни урса талқон қилгудек ёш йигитлардан бирортаси қарздорликни тўлаш истагини билдирмаган.
Бюронинг Оқдарё туман бўлими бошлиғи Нурқўзи Ғаниевга кўра, алимент масалаларига оид тадбирлар давом этмоқда.