Оқдарёда даромади кам оилаларга тикув машиналари, пайвандлаш ва бошқа ускуналар тарқатилди

Туманда Наврўз байрами муносабати билан “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларга вақтинча иш билан таъминлаш, кам бўлса-да даромадга эга бўлишлари учун турли хил асбоб-ускуналар берилди.

Сектор раҳбарлари, нуроний отахону онахонлар, ёшлар ва хотин-қизлар иштирок этган тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзоси Ф.Тошев, туман ҳокими Ш.Қудратов ва бошқалар барчани Наврўз байрами билан табриклади.

Бугунги кунда мамлакатимизда ижтимой ҳимояга мухтож фуқаролар, ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги, уларни талаб юқори бўлган касблар ва тадбиркорликка ўқитиш, бизнесини йўлга қўйишда молиявий қўллаб-қувватлаш лозимлиги таъкидланиб, Оқдарё туманида ҳам бу бўйича жорий этилган янги тизим, янгича тартибда ишлар олиб борилаётганлиги эътироф этилди.

Тадбирда маҳаллаларда ўтказилган "Ёш китобхон" танловида ғолиб бўлган ҳамда китобхонликни фаол тарғиб қилган бир гуруҳ ёшларга фахрий ёрлиқ ва бадиий адабиётлар тўплами совға қилинди.