Оқдарёда сифат сертификати бўлмаган спиртли ичимликларни сақлаб келаётган "тадбиркор"лар ушланди

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Оқдарё тумани “Темирак” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1973 йилда туғилган фуқаро А.Х.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилган.

Унда тегишли ҳужжатларсиз, сифат сертификатига эга бўлмаган, 1 литрлик ҳажмли шиша идишда “Султон” номли 1 521 дона, “Дунё” номли 1 295 дона, 0,5 литр ҳажмли шиша идишда “Русская водка” номли 5 756 дона ҳамда турли хилдаги 1 200 дона, жами 9 772 дона қадоқланган шиша идишларда спиртли ичимликлар сақлаб келинаётганлиги аниқланган.
Тадбир давомида “Зарафшон” маҳалласи Янгиравот қишлоғида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро Г.Э.нинг яшаш хонадонидан ҳам тегишли ҳужжатларсиз, сифат сертификатига эга бўлмаган, 0,7 литр ҳажмли шиша идишда “Русская водка” номли 2 100 дона, “Пшинечная водка” номли 1 524 дона, жами 3 624 дона қадоқланган шиша идишларда спиртли ичимликлар сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Ушбу спиртли ичимликлар тегишли тартибда холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олиниб, процессуал тартибда ҳужжатлаштирилган.
Далилий ашё тариқасида олинган 13 396 дона қадоқланган спиртли ичимликлар истеъмолга яроқлилиги ҳамда ҳаққонийлиги бўйича ўтказилган экспертиза текширувидан сўнг, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилади.