Ўқув йилининг тугаши арафасида мактабда ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий оркестри томонидан концерт дастури уюштирилди

Президентимиз ташаббуси билан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус асосида жойларда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ДХХ Чегара қўшинлари томонидан мазкур йўналишда муайян ишлар амалга оширилиб, умумтаълим мактаблари раҳбарияти билан ҳамкорликда турли тадбирлар ўтказилмоқда. 

Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги 227-умумтаълим мактабида “Биз иқтидорлилармиз” шиори остида ўтказилган тадбир ҳам шулар жумласидандир. ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий оркестрининг мусиқий дастури билан бошланган тадбир ўқувчиларнинг миллий ва хорижий мусиқалари оҳангида бадиий чиқишларига уланиб кетди.

- Ўқув йилининг тугаши арафасида бизга ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий оркестри томонидан концерт дастурининг уюштирилиши кайфиятимизга байрамона завқ қўшди, - дейди Ёшлар иттифоқи Яшнобод тумани маҳаллий кенгаши томонидан тақдирланган 8-синф ўқувчиси А.Ўктамов.

Тадбир сўнггида йил давомида фан олимпиадалари, билимлар баҳсида ўз билимлари билан тенгдошларига ўрнак бўлган ҳамда мактаб қошида фаолият юритаётган тўгаракларнинг иқтидорли ўқувчилари ДХХ Чегара қўшинлари ва ҳамкор ташкилотлар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

 

Э.Ядгаров.