Оромгоҳларга 21 минг ўқувчи жалб этилади
– Болажонларнинг бу йилги ёзги соғломлаштириш мавсумини мазмунли ташкил этиш бўйича вилоят ҳокимлиги ва бирлашмамизнинг қўшма қарори тасдиқланди, – дейди вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси С.Рафиқов. – Унга кўра, ёзги мавсумда мактаб ўқувчиларининг қарийб 10 минг нафари шаҳардан ташқари 23 та доимий оромгоҳларда, 11 минг нафари туманларда ташкил этилаётган 55 та кундузги оромгоҳларда соғломлаштирилади.
Шунингдек, тадбирда ички ишлар идоралари рўйхатида турувчи болалар учун "Тарбия ва спорт", билимлар беллашуви ғолиблари учун "Интеллектуал ривожлантириш" оромгоҳларини ташкил этиш ва уларда 300 нафарга яқин болажонлар соғломлаштирилиши таъкидланди.
Ҳусан ЭЛТОЕВ.