Осакада қасддан уюштирилган ёнғинда ўнлаб одамлар ҳалок бўлган, Лондонда ҳам йирик ёнғин: 4 бола нобуд бўлган

Япониянинг Осака шаҳридаги бинода содир бўлган йирик ёнғин оқибатида 24 киши ҳалок бўлди, 28 киши жабрланди, улардан аксариятининг аҳволи оғир, деб хабар берди Киодо агентлиги ўт ўчириш департаментига таяниб.

Уларнинг ҳолати "юрак ва ўпка фаолияти тўхташи" деб таърифланмоқда.

Шаҳарнинг савдо мавзесидаги бинонинг 4-қавати ёниб кетди. Аввалроқ Киодо 20 га яқин одам қочишга улгурмагани сабабли бинонинг хавфли қаватида қолиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

NHK телеканалига кўра, айни пайтда ёнғин ўчирилган. Полиция бинога қасддан ўт қўйилган деб эҳтимол қилмоқда.

Шунингдек, Британия пойтахти ўт ўчириш департаменти матбуот хизмати хабарига кўра, Лондоннинг Саттон туманидаги турар-жой биносида содир бўлган ёнғинда тўрт нафар бола ҳалок бўлди.

"Ўт ўчирувчилар уйга кириб тўрт болани бинодан олиб чиқишга муваффақ бўлишди. Болалар касалхонага етказилди, аммо афсуски, шифокорларнинг уринишларига қарамай, улар вафот этди", - дейилади хизмат баёнотида.

Айни пайтда ёнғин ўчирилган ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.